Республика ташкилотида ишлардим, ташкилотни қайта ташкил қилишда Президент фармони, қарори, шунга асосан ВМ чора тадбирлар дастури, низомлар ва барча норматив ҳужжатларни русча ўзбекча матнда ишлаб чиқишда фаол иштирок этганман.(деярли 100% ўзим ёзганман). ташкилотга янги рахбар келди, “сиз тизим ташкилотида ишлаб туринг 5-6 ойдан кейин қайтариб оламан” деб ишдан бўшаш тўғрисида аризамни ёздириб олди. мана 3 йил бўлди бошлиқ ўз сўзини унитиб қўйди. яқинда гаплашсам “шу ерда ишлайверинг” деди. мен ундан лавозим сўрамаяпман шу ерда хам ишлайверишим мумкин, лекин 2 та фарзандим контрактда ўқийди. шундан бири ИНХА университетида 41млн контракт тўлашим керак. ойлик бу ерда 1058 минг сум. Юқори ташкилотда 9-10 млн. сўм Ахмоқлик қилиб ариза ёзиб бердим биламан, аммо бу лўттивоз рахбар мени ишонтирган эди. “нима муаммоларингиз бўлса келиб айтинг ҳал қилиб бераман” деган эди. негадир энди эсидан чиқибди. Мутахассисман ўз ишимни яхши биламан ҳозиргача норматив ҳужжатлар бўйича ташкилотга хат-ҳужжатлар келса албатта бизга юборилади.Чунки юқори ташкилотда бу соҳани тушунадиган одамни ўзи қолмади. барибир биз жавоб беришимиз керак. лекин яна ахмоққа чиқариб “силарнинг ташкилотларинг ишламаяпти” деб танқид қилади. Ўз ишимга қайтишим учун нима қилишим керак. керакли Гувохлар бор.
- You must login to post comments
Assalom alaykum
Yuqoridagi holda aslida siz ish beruvchi bilan vaqtinchalik boshqa ishga o’takazish to’g’risida kelishshingiz va ish beruvchi vaqtinchalik boshqa ishga o’tkazish to’g’risida buyruq chiqarishi kerak edi. Shunda siz o’zingizning eski lavozimingizga qaytish imkoniga ega bo’lardingiz.
Lekin siz o’z arizangizga ko’ra ishdan bo’shaganligingiz sababli, eski lavozimingizga qaytish huquqiga ega emassiz.
Ushbu vaziyatda, agar haqiqatan ham ish beruvchining aybdorligini isbotlay olishingizga ishonsangiz, fuqarolik ishlari bo’yicha sudga ishga tiklash to’g’risida da’vo arizasi yozishingiz mumkin. Shu bilan birga, ushbu ishda advokat yordamidan foydalanganingiz ma’qul. Negaki, o’z arizangiz bilan ishdan bo’shaganligingiz sababli, sudda yutib chiqish ehtimolingiz juda kam.
- Islombek Abdixakimov answered 5 yil ago
- You must login to post comments
Please login first to submit.